Ўзбекистон парламенти 8 сентябрда палаталарнинг қўшма мажлисида Каримовнинг вориси масаласини кўриб чиқади

Дата: 13:47, 08-09-2016.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти икки палатанинг қўшма мажлисида Ислом Каримовнинг вафотидан кейин президент вазифасини бажарувчиси масаласини кўриб чиқади, деб хабар беради КазТАГ ўзбек миллий телевидениесига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат 8 сентябр куни қўшма мажлисга йиғилади. Қўшма мажлиси кун тартибида И.Каримовнинг вориси масаласини кўриб чиқиш ҳам бор.

Олдин хабар берилгани каби, Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.Каримов 2 сентябрда 78 ёшида миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этди. Президентни дафн қилиш ишлари у туғилган Самарқандда 3 сентябрда бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида, Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни 1989 йилда, Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимини эгаллаганидан кейин бошлаган эди. У 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида президент этиб сайланган.

Кейинчалик, Каримов 1991 йилдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган. 2002 йил 27 февралда бўлиб ўтган умуммиллий референдум доирасида президентлик ваколатларини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: