Ўзбекистон парламенти аъзолари электрон тижоратни соддалаштириш ниятидалар

Дата: 15:19, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Парламент қуйи палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳририни кўриб чиқишни тугалламоқдалар. У парламент қуйи палатасида иккичи ўқишда кўриб чиқилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қонун лойиҳаси тижорат таклифлари, счет-фактуралар ва шартномалар тузиш ва бажариш билан боғлиқ бошқа хужжатларни нафақат қоғозда, балки электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини берувчи меъёрларни жорий қилишни кўзда тутади. Шунингдек, лойиҳа электрон тижорат субъектларига электрон битимлар тузиш имконини берувчи ахборот воситачилар таркибини ҳам кенгайтиради. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ахборот хавфсизлиги ва иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади”, – деб таъкидлади парламент қуйи палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: