Ўзбекистон парламенти бош вазир номзодини тасдиқлади

Дата: 17:40, 23-01-2015.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Жума куни Ўзбекистон парламенти икки палата қўшма мажлисида Шавкат Мирзиёевни республика бош вазири лавозиимига тасдиқлади, дея хабар қилди Қозоқ телеграф агентлигига (КазТАГ) парламент вакили.

Янги қонунчиликка мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларида энг кўп овоз олган партия бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунга қадар бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш имтиёзи президентга қарашли эди.

Шундан келиб чиқиб, парламентда энг кўп овозга эга бўлган фракция – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - “ЎзЛиДеП” (52 депутат) Шавкат Мирзиёев номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқишни тавсия қилди.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қатнашиб, парламент аъзоларига бош вазир лавозимига Ш.Мирзиёев номзодини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Депутат ва сенаторлар муҳокамадан кейин бош вазир номзодини кўпчилик овоз билан тасдиқлаб, тегишли қарор қабул қилдилар.

57-ёшли Ш.Мирзиеёв 2003 йилдан бери бош вазир лавозимида ишлаб келади. Ўтган жума Ўзбекистон ҳукумати янгидан сайланган парламент олдида ваколатларини соқит қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: