Ўзбекистон парламенти КХШТ ПА кузатувчиси бўлиши мумкин

Дата: 16:49, 17-09-2019.

Тошкент. 17 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Парламент ассамблеясида (КХШТ ПА) кузатувчи бўлиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия парламентининг қуйи палатаси маълумотларига кўра, бу ҳақда Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув якунида маълум қилди.

"Биз бу масалани муҳокама қилдик, эҳтимол, биргаликда КХШТ ПА ишлаймиз, бугун биз ҳамкасбларимизни Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасидан кузатувчилар ролида парламент Ассамблеяси ишида иштирок этишга таклиф қилдик", - дея таъкидлади В. Володин.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашуви бўлиб ўтди.

"Музокаралар якунида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди", - дейилади Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Россия парламент аъзолари Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф этилди.

Сурат манбаи: panorama.am

Янгилик билан ўртоқлашиш: