Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатаси спикери сайланди

Дата: 17:01, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатаси янги таркиби спикери этиб сайланди, деб хабар қилди  Қозоқ телеграф  агентлиги (КазТАГ) мухбири.

2014 йил декабрда сайланган палатанинг биринчи йиғилиши душанба куни бўлиб ўтди.

“Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатаси янги таркиби спикери этиб сайланди. Шунингдек, тўрт сиёсий партия ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳи раҳбарлари спикер ўринбосарлари бўлдилар” – деди душанба куни парламент вакили.

Қонунчилик палатаси спикери депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Палата спикери хизмат вазифасини бажариш даврида сиёсий партиялар фракцияси аъзоси бўлиши ва қўмиталар таркибига ҳам кириши мумкин эмас. Палата спикери депутатлар қарори билан муддатидан олдин чақириб олиниши мумкин.

56-ёшли Н.Исмоилов прокуратура ва юстиция органлари таркибида ишлаган. 1995 йилда парламентга сайланган, қонунчилик ва суд – ҳуқуқий масалалар бўйича қўмита раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган. 2012 йилдан бери президентнинг давлат маслаҳатчиси вазифасида бўлган.

Олдин хабар қилингани каби, Ўзбекистон парламентига сайловлар 2 босқичда бўлиб ўтди. 2014 йил 21 декабрда парламент қуйи палатасига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтди. Аммо 22 сайлов округларида номзодлар етарли овоз ололмадилар. Сайловнинг биринчи турида мамлакатнинг 18,4 млн. фуқароси ёки сайловчиларнинг 89% қатнашди. 4 январдаги иккинчи турда 80% сайловчилар иштирок этди.

Эслатиб ўтамизки, сайлов натижаларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 52, “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) 36, Ўзбекистон Халқ Демократик партияси 27, “Адолат” Социал-демократик партияси 20 депуптатлик жойи олдилар. Яна 20 депутат экологик ҳаракат вакилидир.

Қуйи палата ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлардан кейин 13-14 январда республика парламенти сенати (юқори палата) шакллантирилади. Сенат 100 аъзодан иборат бўлади. Сенат аъзолари вилоят, шаҳарлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан 6 кишидан сайланади.

Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан тайинланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: