Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари 2016 йилги давлат бюджетини қабул қилдилар

Дата: 11:23, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари 2016 йилги давлат бюджети, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Келгуси йилга шакллантирилган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ялпи ички маҳсулотнинг 7,8%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1%, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6% ўсишини кўзда тутади”, - деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Шунингдек, микрофирма ва кичик корхоналарга мансуб бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6%дан 5%гача тушурилиши режалаштирилган. Бу эса мазкур корхоналар ихтиёрида 58,4 млрд сўм қолдиришга имкон беради.

Шу билан бирга, маданият муассасаларини таъминлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш учун ажратилган харажатлар ҳажмини 2015 йилга нисбатан 1,16 баравар ошириш кўзда тутилмоқда. Ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатларга келсак, келаси йилда улар даражаси бутун давлат бюджетининг 59,2% ташкил этади.

Бундан ташқари, кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга 2016 йилда қарийб 2,1 трлн сўмдан ошади.

Депутатлар 2016 йилда фан соҳасига йўналтириладиган харажатларни 1,36 бараварга кўпайтиришни ҳам режалаштирмоқдалар.

$1 = 2706,59 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: