Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари БМТ БА доирасида нутқ сўзлайди
Тошкент. 23 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси (БМТ БА) доирасида нутқ сўзлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси майдонларида бўлиб ўтадиган "Ёшлар учун меҳнат соҳасида келажак: ёшлар бандлигини рағбатлантириш бўйича стратегик шериклик" мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда иштирок этади", - дейилади парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабарида.
Т.Норбоева "Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Ушбу ҳукумат, ишчилар ва иш берувчиларнинг роли қандай?" мавзусида маъруза қилади.
Шунингдек, тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар учун муносиб иш ўринларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион чора-тадбирлар муҳокама қилинади. Интерактив муҳокамалар иштирокчиларга ушбу йўналишдаги мамлакатлар тажрибасини ҳам баҳам кўриш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, БМТ БА 74-сессиясида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) раҳбари Абдулазиз Комилов иштирок этади.
Сурат манбаи: togri.uz


