Ўзбекистон парламентида электрон тижорат тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинди

Дата: 09:52, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонучилик палатасининг йиғилишида “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа ҳукумат томонидан қонунчилик ташаббуси шаклида киритилган.

“Ахборотлаштириш ва коммуникация технологиялари қўмитаси қонун лойиҳасини назариячи олимлар, малакали мутахасислар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқиш жараёнида 10 ошиқ тадбирлар, муҳокамалар ўтказди. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси палатанинг расмий веб-сайти ва norma.uz юридик-ҳуқуқий порталида жойлаштирилиб, жамоатчилик ва экспертлар фикри олинди. Олинган таклифлар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилди ва қайта ишланди, бошқа мамлакатларнинг ижобий тажрибаси ўрганилди”, – деб маълум қилишди қонунчилик палатаси ахборот хизматида.

Депутатлар муҳокамадан кейин масъул қўмитага қонун лойиҳасининг алоҳида меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва депутатларга учинчи ўқиш учун таклиф қилишни топширдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: