Ўзбекистон парламентига сайловлар бузилишларсиз ўтди - ШҲТ миссияси
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 21 декабрдаги Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасига сайловлар миллий қонунчиликка мувофиқ ва малакат томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мос ҳолда ўтди, дейилади Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) миссиясининг душанба куни эълон қилинган баёнотида, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчиларининг миссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловлар эркин, очиқ ҳолда миллий қонунчиликка ва малакат томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мувофиқ ҳолда ўтди, деб ҳисоблайди. Сайловлар натижаларини шабҳа остига олувчи бузилишлар ушбу савловларда аниқланмади”, - дейилади миссия баёнотида.
Хужжатда қайд этилишича, миссия овоз бериш жараёнига объектив ҳолда баҳо бериш мақсадида сайлов куни 73 сайлов участкаларида кузатиш олиб борган. Кузатувчилар овоз бериш парламентга сайлаш қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб борилди, деб ҳисоблайдилар.
“Умуман, сайлов участкалари ишининг яхши ташкил қилинганлиги, республика фуқаролари фаол овоз берганлигини қайд этиш зарур”, - деди миссия раҳбари, ШҲТ Бош котиби ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдодов МСКнинг матбуот марказида.
Ўзбекистондаги сайлов жараёнида Осиё, Европа, Африка, Америка қитъаларига мансуб дунёнинг элликдан зиёд давлати ва беш халқаро ташкилотдан 300 дан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчи иштирок этдилар. Бундан ташқари, Қонунчилик палатасига сайлов жараёнида депутатликка номзодларни кўрсатган сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчи ва ваколатли вакили ҳам қатнашди.
Дастлабги маълумотларга кўра, сайловларда Ўзбекистоннинг 18 млндан ошиқ фуқароси қатнашган. Жами рўхатга олинган сайловчилар сони эса 20,79 млн. атрофидани ташкил қилган эди.
Ўзбекистонда иккипалатали парламент 2005 йилда шакллантирилган эди. Қонунчилик палатасида доимий равишда 5 йилга сайланган 150 депутат ишлайди. Мамлакатда рўйхатдан ўтган тўрт сиёсий партия - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси, “Адолат” Социал-демократик партияси сайловлар доирасида парламентдаги 135 ўринни бўлиб оладилар. Бундан ташқари, 15 жой Ўзбекистон Экологик ҳаракатига ажратилган.