Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида янги қўмита ташкил этилди

Дата: 15:59, 05-01-2018.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Палата матбуот хизмати маълумотига кўра, қўмитани ташкил этиш масаласи Қонунчилик палатасининг 4 январдаги мажлисида кўриб чиқилди.

Янги тузиладиган қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита худудларда фаолият юритиб, хақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлайди. 

Мажлис якунлари бўйича қўмита таркиби сайланди.  

Сурат манбаи: http://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/22719/

Янгилик билан ўртоқлашиш: