Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси 2017 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Дата: 16:10, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Кеча, 13 декабрда Тошкентда Сенат мамлакатнинг энг асосий молиявий хужжати – 2017 йилги давлат бюджетини маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ялпи ички маҳсулотнинг 7,8%га, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,9%га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,2%га, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6%га ўсиши тахмин қилинмоқда.

“Солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодиётга тушадиган солиқ юкини ялпи ички маҳсулотга нисбатан жорий йилдаги 20,2%дан 18,9%га камайтиришни, солиқ маъмурчилигининг шаффофлигини таъминлаш орқали уни яхшилашни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳартомонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади”, - деб таъкидлашди Сенат матбуот хизматида.

Солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг (фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшимча қиймат солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, ягона ижтимоий тўловнинг) ставкаларини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.

2017 йилги ижтимоий харажатлар давлат бюджети барча харажатларининг 59,7%ини ташкил этади. Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,2% миқдорида бўлиши тахмин қилинмоқда. Шу тариқа у жорий йилга нисбатан 19,5%га ошади, бу эса кейинчалик бюджетнинг даромад базаси ошишини таъминлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: