Ўзбекистон партиялари президентликка номзодлар учун имзо йиғишни бошладилар
Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги тўрт сиёсий партия улар томонидан президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республикадаги сайловчилар умумий сонининг камида 5% миқдорида имзо йиғишлари лозим, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Тошкентда куни кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) брифингида гапирилди. МСК раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломовнинг таъкидлашича, сайловчиларнинг сони 20 млн. 798,052 минг киши бўлгани ҳолда, уларнинг 5% деярли 1,04 млнни ташкил этади.
Айни пайтда бир маъмурий ҳудудий бирлик – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳрида сиёсий партия сайловчилар умумий сонининг 8% кўпининг имзоларини йиғишлари мумкин эмас.
“Турар жойи, иш ва ўқиш жойи бўйича сайловчилар имзоларини йиғиш бошланди. Бу иш 12 февралгача тугалланиши зарур, кейин эса сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо рўйхатларини Марказий сайлов комиссиясига топширади. МСК 7 кун ичида уларни текшириб чиқиб, тақдим этилган хужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунига мувофиқлиги ҳақида хулоса беради”, - деди М.Абдусаломов.
МСК қарори билан Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 сайлов участкалари тузилган. Ҳар бир округ сайлов комиссияси қошида сайловларни ёритиш бўйича матбуот маркази тузилган.