Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида британиялик доктор билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 19:52, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ - Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида Кембриж университети доктори Ширин Акинер билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК сайтидаги хабарга кўра, “учрашувда давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, шунингдек, Ўзбекистон Авиахизматчилари республика кенгаши раҳбарияти иштирок этди”.

“Акинер хонимга Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг авиация ва парвозлар хавфсизлиги ҳамда Ўзбекистонда авиаташувларга доир замонавий тамойиллар ҳақида маълумот берилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўналишлар тармоғи, юк ташувлари соҳаси истиқболлари муҳокама қилинди. Меҳмон учрашув ташкилотчиларига берилган маълумотлар ва саволларга берилган жавоблар учун миннатдорчилик билдирди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: