Ўзбекистон Паспортлар индексида 5 поғонага юқорилади

Дата: 15:36, 03-12-2018.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Henley & Partners халқаро консалтинг компанияси томонидан тузилган Паспортлар индексида 2017 йил билан солиштирганда 5 поғонага юқорилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Passport Index маълумотларига кўра, Ўзбекистон бир йилда 73 поғонадан 68 поғонага кўтарилган. Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари олдиндан виза олмасдан 63 мамлакатга боришлари мумкин, бир йил олдин бу кўрсаткич 54 тага тенг эди.

Бундан ташқари, Туркманистон паспортлар рейтингида 57-ўринни, Тожикистон – 62-, Арманистон ва Қирғизистон 68-ўринни, Озарбайжон – 71-, Беларусь – 79-, Қозоғистон – 80-, Молдова – 112-, Россия – 116-, ва Украина – 131-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг биринчи ўрнини Бирлашган Араб Амирликларига паспорти олди (167 та мамлакатга визасиз кириш), иккинчи ўринни Сингапур (166), учинчини – Германия (166) эгаллади.

Рейтинг сўнгида эса Афғонистон паспорти. Унинг эгалари 29 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Паспортлар индекси (Passport Index) – фуқароларнинг бошқа мамлакатларга визасиз кириш имконияти бўйича классификаторидир. Рейтинг 2006 йилдан буён Ўзбекистон Henley & Partners халқаро консалтинг компанияси томонидан Халқаро ҳаво транспорти агентлиги билан биргаликда тузилади.

Сурат манбаи: http://uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: