Ўзбекистон пенсионерларига давомли равишда қасд қилган қотилларга ҳукм ўқилди

Дата: 12:42, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ёлғиз қария фуқароларни давомли равишда қасддан ўлдириш билан шуғулланган шахслар устидан терговни якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“27 июнда Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди Ж.Қосимов ва Н.Уразовалардан иборат жиноий гуруҳга нисбатан ҳукм чиқариб, уларни айбдор деб топди. Суд қарорига биноан, юқорида келтирилган эркак исми шарифи бир умрга озодликдан маҳрум этилди, аёл эса 15 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, суд Бош прокуратуранинг Ж.Қосимов ва Н.Уразовадан жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирди”, - деб қайд этди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамизки, пойтахт пенсионерларини бир йил атрофида қўрқитган жиноятчилар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўтган йили кузда ушланган эди. Тергов давомида юқорида исми шарифлари келтирилган эркак ва аёл ўзларини коммунал, тиббиёт ва ижтимоий-таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кексаларнинг ишонувчанлигидан фойдаланган ҳолда хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни содир этганлиги аниқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: