Ўзбекистон пенсия тўловларининг уч босқичли тизимига ўтишни режалаштирмоқда

Дата: 10:37, 22-11-2019.

Тошкент. 22 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон пенсия тўловларининг уч босқичли тизимига ўтишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент (21 ноябрь йиғилишида – ЎзТАГ) ижтимоий суғурта тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, аҳолининг уч босқичли пенсия тизимига ўтиш орқали пенсия тўловларини тўлашга қизиқишини ошириш зарурлигини таъкидлади", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, биринчи даража давлат пенсиясини энг кам миқдорда тўлашни назарда тутади. Иккинчи жиҳати – шахсий ҳисобварақда ходимнинг иш ҳақидан маълум миқдорни ушлаб қолиш асосида тўпланган пенсия, фоизлар Марказий банк (МБ) қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда олинади. Учинчи ҳолатда, шахснинг ўзи пенсия жамғармасига ажратмалар миқдорини белгилайди.

"Агар ушбу тизим қўллаб-қувватланса, фуқаролар давлат томонидан кафолатланган пенсия олишдан ташқари, пенсия ёшига етганида қанча пенсия олишини ўзи белгилаб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин мумкин", – дейилади хабарда.

Шу муносабат билан 2030 йилгача пенсия ислоҳоти концепцияси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, ижтимоий суғурта турларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди. 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳар бир минтақада аҳолини янги ижтимоий муҳофаза қилиш тизими бўйича тажриба ўтказиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олишни ташкил этиш, тўловларнинг манзилли бўлишини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга ажратиш ва нафақалар тайинлашнинг аниқ мезонлари (кўрсаткичлари)ни жорий этиш, ижтимоий ёрдам олувчиларнинг ягона реестрини шакллантириш, ногиронлик гуруҳлари бўйича касблар таснифини қайта кўриб чиқиш ва ногиронлар учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратиш, ногиронлар томонидан бажариладиган ишларни амалга ошириш, шунингдек, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлган ёшларни ижтимоий мослашувини ишлаб чиқиш бўйича кўрматмалар берилди,

Шунингдек, халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда истеъмол савати ва энг кам иш ҳақи миқдорини, шунингдек, истеъмол нормаларини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ушбу тушунчаларни шаҳар ва вилоятларда синовдан ўтказганидан кейин амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: