Ўзбекистон пикап ишлаб чиқаришни бошлади
Тошкент. 28 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон пикап ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Samauto Самарқанд автомобил заводи ўзи ишлаб чиқарган Isuzu D-Max пикапларини тақдим этди. Автомобил етти рангда (оқ, кумушранг, кулранг металл, обсидиан кулранг, қора, кўк ва қизил) ишлаб чиқилади.
Сотиш 2020 йил январь ойидан бошланади, ҳозирда олдиндан буюртма очиқ. Нархлар 270 млндан 380 млн сўмгача ўзгаради. Юк ташиш ҳажми 865 кгдан 1100 кг гача.
Пикап учта модификацияда ишлаб чиқарилади: D-Max Shahar бир қатор кабинали, 2 йўловчи учун ўриндиқлар, 2,5 литр двигател ҳажми ва механик коробкали передачали; D-Max Shahar икки қатор кабинали, 4 йўловчи учун ўриндиқлар, 2,5 литрли двигател ҳажми ва механик коробка передачали; D-Max Irbis икки қатор кабинали, 4 йўловчи учун ўриндиқлар, 3 литр двигател ҳажми ва автоматик коробкали передачали.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун 2017 йилги Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танланди. Пикаплар дизел ёқилғисида ишлайди, бу экологик жиҳатдан қулай ва иқтисодий харажатларга эга. Ушбу моделнинг шассилари ишончли ISUZU агрегатлари билан жиҳозланган бўлиб, улар мукаммал ишлаш кўрсаткичларини кўрсатди.
Сурат манбаи: xs.uz