Ўзбекистон пляж футболи бўйича энг яхши термалар рейтингида бир поғона пастлади

Дата: 12:54, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пляж футболи бўйича энг яхши термалар рейтинги – BSWW Beach Soccer rankingsда бир поғона пастлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олдинги рейтингда ўзбек термаси 56-ўринни эгаллаган эди. Бу сафар у 131 очко жамғариб, 57-ўринга тушди”, – деб таъкидланади рейтингда.

Осиё ҳудудида Ўзбекистон фақат 10-бўлди. Ундан олдинги ўринларда Эрон, Япония, БАА, Уммон, Ливан, Хитой, Вьетнам, Таиланд ва Баҳрайн термалари жойлашган.

Жаҳон рейтингининг биринчи уч ўрнини Португалия, Россия ва Бразилия эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: