Ўзбекистон поликлиникалари 200 америка ультратовуш ташхислаш ускуналарини олдилар

Дата: 11:48, 17-12-2018.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон поликлиникалари 200 америка ультратовуш ташхислаш ускуналарини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“GЕ Healthcare компанияси аҳолининг скрининг хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондаги шаҳар-туман ва шаҳар кўп тармоқли поликлиникаларидаги пренетал ташхис қўйиш кабинетларини жиҳозлаш учун ўзи ишлаб чиқарган 200 та ультратовуш ташхис қўйиш қурилмаларини етказиб беришни якунлади”, - дейилади Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий маркази матбуот хизматининг хабарида.

Маълум қилинишича, ускуналарни етказиб бериш ҳақидаги келишув 2018 йил майда АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тузилган.

Қайд этилишича, мазкур қурилмалар аёлларни ҳомиладорликнинг эрта босқичида оммавий текширувдан ўтказишга мўлжалланган. Чора 2018 – 2022 йилларда Болаларда туғма ва наслий касалликларни аниқлаш давлат дастури билан кўзда тутилган.

Бундан ташқари, GE Healthcare қурилмалардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида муассасалар тиббий ва техник персоналини босқичма-босқич ўқитади. Тренинг ва семинарлар иш жойларида ҳамда ширкатнинг 2019 йил бошида Тошкентдаги очилиши режалаштирилган янги ўқув марказида ўтказилади. Шунингдек, компания 2019 йилда очилиши кутилаётган хизмат марказида ускуналарга хизмат кўрсатади ва уларни соз ҳолатда сақлайди.

Сурат манбаи: https://in.linkedin.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: