Ўзбекистон Польшага товарлар етказиб беришни кўпайтирди

Дата: 18:08, 23-12-2016.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 10 ойида Польша ва Ўзбекистоннинг товар айланмаси 8% пасайиб, $106,3 млнни ташкил қилди. Бу пасайиш Ўзбекистонга поляк экспортининг 17% қисқариши ҳисобига кечмоқда, айни пайтда ўзбек товарларининг Польшага етказиб берилиши учдан бирга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси Савдо ва инвестициялар бўйича бўлими маълумотларига кўра, поляк экспорти ҳам баъзи тоифалар бўйича ўсмоқда. Масалан, рангли металлар етказиб бериш 4,5 бараварга, қурилиш материаллари етказиб бериш 2,6 бараварга, электротехник ускуналар етказиб бериш 29%га, ўлчаш ва бошқа ускуналар етказиб бериш 24% кўпайган.

Ўзбекистон импортига келсак, кимё саноати, электротехник маҳсуллотлар, минерал маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми юқори суръатларда ўсган.

Поляк экспорти таркибида машина, ускуналар (25%), кимё саноати маҳсулотлари (20% атрофида), йирик қора моллар 18% ташкил қилди.

Полшага жўнатилаётган ўзбек товарларига келсак, бунда пахта, пахтадан ясалган материаллар ва буюмлар 46%, минерал маҳсулотлар 27%, кимё саноати маҳсулотлари, жами 8 турдаги товарлар етказиб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: