Ўзбекистон Польшага янги элчи тайинлади

Дата: 12:33, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Польшага янги элчи тайинлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 19-ялпи мажлисида Баҳром Бобоев Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бобоев илгари элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Сурат манбаи: total.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: