Ўзбекистон польшалик сайёҳлар учун виза тартиботларини соддалаштирди
Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон польшалик сайёҳлар учун виза тартиботларини соддалаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.
“Хужжат Польша Республикасидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадларида қабул қилинди”, - дейилади давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига “2018 йил 1 январидан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи польшалик фуқароларга 30 кундан кўп бўлмаган муддат учун кириш визалари ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмаган ҳолда икки ишчи куни давомида расмийлаштириб бериш” топширилган.
Айни пайтда, виза олишда Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотларининг таклифномалари ва сайёҳлик ваучерларини тақдим қилиш талаби бекор қилинди.
ТИВ маълумотларига кўра, ҳозирда виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Малайзия, Таиланд, Франция, Чехия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун амал қилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу мамлакатлик туристларга 1 ойгача муддатли кўп мартабалик визалар, ишбилармон доиралари вакилларига 1 йилгача муддатга (Малайзияликларга – 6 ойгача) кўп мартабалик визалар берилади. Айни пайтда, виза олишда сайёҳлик ваучерлар ёки Ўзбекистондаги таклиф этаётган юридик ва жисмоний шахс мурожаатини тақдим қилиш талаб қилинмайди. Визалар ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмаган ҳолда икки ишчи куни давомида расмийлаштирилади.