Ўзбекистон пойтахти кўчаларида меҳмонлар ва сайёҳлар учун махсус патруль пайдо бўлди

Дата: 17:09, 05-02-2018.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахти кўчаларида фуқаролар ва меҳмонларга хизматлар кўрсатувчи махсус патруль пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ ходимлари замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалар билан таъминланган. Ҳар бир ходимнинг “PS Aртел” уяли телефонига “Транслейтер” дастурий тизими (овозли таржимон) ҳамда пойтахтининг электрон харитаси бўлган “Навигатор” дастурий тизими юкланган.

Ҳозирча “Махсус патруль” гуруҳлари пойтахтнинг “Тошкент вокзали”, “И.Каримов Халқаро Аэропорти” ва “Мустақиллик майдони”да хизмат олиб бормоқда. Кейинчалик улар Тошкентнинг бошқа жойларида ҳам пайдо бўлади.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/obschestvo/29979-specpatrul-tashkentskoy-milicii-kto-oni.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: