Ўзбекистон пойтахтида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати бошланди

Дата: 13:52, 29-04-2016.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда ўсмирлар, ёшлар, катталар, аёллар, фахрийлар, ва имконияти чекланган спортчилар ўртасида армрестлинг бўйича XV Осиё чемпионати бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилий қўмитадан хабар қилишларича, турнирда Ўзбекистон шарафини

Умиджон Аҳмедов, Бобур Бекчонов, Ислом Бахромов, Сардор Худойбердиев, Сирожиддин Кунишов, Хумоюн Тошмуҳамедов, Ҳусниддин Меҳмонов, Мафтуна Давлатова, шунингдек, бошда истеъдодли спортчилар ҳимоя қиладилар.

Эслатиб ўтамизки, ўзбекистонлик спортчилар ўтган йили Туркия ва Малайзияда ўтказилган халқаро армрестлинг турнирларида 13 олтин, 17 кумуш ва 19 бронза медалларни қўлга киритган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: