Ўзбекистон пойтахтида банкоматлар томонидан нақд берилаётган максимал пул миқдори оширилди
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида банкоматлар томонидан нақд берилаётган максимал пул миқдори оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 январидан эътиборан Миллий банкнинг банкоматларида пулни нақдлаштиришнинг максимал суммаси 200 минг сўмгача оширилди. Бунда ушбу банк операцияси учун нақдланган пулнинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлаш керак бўлади.
Эслатиб ўтамизки, 2017 йил августида Тошкент бозорларида пулни нақдлаштириш учун банкоматлар ўрнатилган эди. Кейинчалик банкоматлар сони оширилди. Дастлаб бир мартада ечиб олиш мумкин бўлган энг кўп пул миқдори 100 минг сўм қилиб белгиланган эди.
Йил бошида Ўзбекистон Марказий банки вакиллари мамлакатда йил охиригача минг банкоматлар ўрнатилиши ҳақида баён қилган эдилар, аммо бу гаплар фақат оғизда қолиб кетди.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.com/en/articles-id-38509.htm