Ўзбекистон пойтахтида энг яхши савдо нуқталари аниқланади

Дата: 12:21, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Тошкентда савдо нуқталари ўртасида конкурс ўтказилади. Танлов иштирокчиларидан аризалар 1-15 август орасида қабул қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ССП маълум қилишларича, танловда қатнашиш учун аризалар туман ҳокимликларида қабул қилинади. Бу ерда бўлажак иштирокчилар тасдиқланган шаклдаги аризани тўлдириб, топширишлари керак бўлади.

Барча савдо корхоналари ва умумий овқатланиш нуқталари учун очиқ бўлган танлов қатор номинацияларда ўтказилади. Улар орасида “Энг яхши йирик савдо объекти” йўналиши ҳам бўлиб, унда умумий савдо майдони 1500 квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо корхоналари қатнашиши мумкин. Шунингдек, “Энг яхши ўрта савдо объекти” (50-1,500 кв м), “Энг яхши савдо объекти” (50 кв м гача) каби йўналишлар ҳам бор. Бундан ташқари, энг яхши ресторан, кафе ва чойхоналар ҳам аниқланади.

Конкурс илк маротаба ўтказилмоқда. 16-25 август орасида ғолиб ва лауреатлар аниқланади. 29 августда танлов якунлари сарҳисоб қилиниб, ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: