Ўзбекистон пойтахтида ифлослантирувчи моддалар даражаси пасаймоқда

Дата: 20:55, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – 2014 йил бошига келиб Тошкентда ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг чиқиши 1991 йилдагига қараганда 18% камайган. Бу маълумотлар Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар беришларича, агар 1991 йилда чиқарилган ифлослантирувчи моддалар ҳажми 399,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2014 йил бошига келиб бу кўрсаткич 327,5 минг тоннага тушган. Пойтахтлик бир кишига тўғри келадиган ялпи босим 180 кгдан 136,6 кгга ёки 24,2% тушган.

Йилига Тошкент ҳавосига саноат корхоналари ва автомобиллар томонидан 300 минг тоннадан ошиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилади. Бу Ўзбекистон бўйича ялпи кўрсаткичнинг тахминан 12-13% ташкил қилади.

Ифлослантирувчи моддалар чиқиши пасайишига асосий сабаб – автопаркнинг янгиланиши ва газга ўтилишидир. Хусусан, пойтахт транспортининг 23% газга ўтказилган. Бу республика кўрсаткичидан 2 баравар юқори. Натижада, автомобиллар сони 2,2 баравар ошганига қарамасдан битта автомобилга тўғри келадиган зарарли моддалар чиқариш даражаси деярли 2,5 марта камайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: