Ўзбекистон пойтахтида хонадонларга канализация шахтаси орқали ўғирликка тушган ўғри ушланди

Дата: 16:51, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида хонадонларга канализация шахтаси орқали ўғирликка тушган ўғри ушланди, деб хабар қилади Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.

Уйларни тунаш билан шуғулланган Ткач лақабли Владимир Ткачев ўндан ошиқ ўғирликларни амалга оширгани хабар қилинмоқда.

Тошкентнинг Миробод туманидаги Уй-жой ўртоқликларидан бирида сантехник бўлиб ишлаган Ткач тумандаги кўп хонадонли уйларда яшовчиларнинг моддий аҳволидан яхши хабардор бўлган. Паст бўйли ва озғин бўлган эркак канализация шахталарига томдан ёки уй подвали орқали кирган.

Ткачев хонадонлардан асосан пуллар, тилла тақинчоқлар, ноутбук, фотоаппарат, мобиль телефонларни, баъзан эса чарм курткалар, қимматбаҳо эркаклар спорт кийимларини ўғирлаган.

Оператив ходимларнинг сўзларига кўра, Ткач из қолдирмасдан ишлаган. Аммо ички ишлар органлари ходимлари уни топишнинг уддасидан чиқдилар ва Владимир Ткачев навбатдаги ўғирлик пайтида қўлга олинди. Ушбу иш бўйича тергов олиб борилмоқда, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: