Ўзбекистон пойтахтида мактаб ва коллежлар давоматини таъминлаш учун мисли кўрилмаган чоралар кўрилади

Дата: 17:40, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида мактаб ва коллежлар давоматини таъминлаш учун мисли кўрилмаган чоралар кўрилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ёшларнинг таълим муассасаларига қатнаши масаласи Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжуманида кўриб чиқилди. Мактаб ва коллежлар давоматини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимияти манфаатдор таркиблар билан бирга бу борада қўшма қарор қабул қилинди. 

Хусусан, хужжатга мувофиқ, таълим муассасаларига профилактика инспекторлари бириктирилди. Таълим муассасаларида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари янада самарали ишлаши вазифаси қўйилди.

Шаҳар ва туман ҳокимиятларида мактаб ва коллежлар давоматини яхшилаш бўйича доимий ишчи гуруҳлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, дарс қолдираётган болалар, улар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар, давоматнинг ҳақиқий кўрсаткичларини яшираётган масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш белгиланган.

10 кун ичида ички давоматга риоя қилмаётган ўқувчилар рўйхатини тузиш, бир ҳафтада барча таълим муассасаларида давомат даражасини аниқлаш, профилактика инспекторлари ва ўз ўзини бошқариш органлари томонидан давоматга риоя қилмаётган ўқувчилар билан иш олиб бориш, ота оналар орасида тушунтириш ишлари олиб бориш белгиланди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: