Ўзбекистон пойтахтида Марказий Осиё халқаро экофоруми бошланди

Дата: 15:08, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 5 июнда Ўзбекистон пойтахтида тўрт кун давом этувчи 2018 йилги Марказий Осиё халқаро экологик форуми бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Форумнинг бош мавзуси – атроф-муҳитни ҳимоялаш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Форум Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Марказий Осиё минтақавий экология маркази ҳамкорлигида ташкил этилган.

“Бизнинг мақсадимиз – барча манфаадор тарафлар, жумладан, бизнес ва илмий ҳамжамиятни ҳам қўшган ҳолда минтақавий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган келишилган чораларни ишлаб чиқиш бўйича самарали майдончани барпо этишдир”, - деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахром Қўчқоров.

Шунингдек, 5 июнда форум доирасида экологик тоза технологиялар бўйича Green Ecology Technologies Central Asia – GETCA-2018 дастлабки ихтисослаштирилган кўргазма ва бизнес-форуми ҳам очилди.

Форум олдидан хорижий ОАВ вакиллари учун Тошкент ва Сурхандарё вилоятларининг ноёб жойлари бўйлаб медиа-турлар ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад уларни Ўзбекистоннинг бой тарихи, флора ва фаунаси, табиий мероси билан таништириш бўлди.

Форум минтақавий ҳамкорликни янги даражага чиқариб, экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни фаоллаштириши кутилмоқда.

Сурат манбаи: https://ctzn.uz/article/razvivaem-turizm-vmeste

Янгилик билан ўртоқлашиш: