Ўзбекистон пойтахтида “Менинг Тошкентим” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтди

Дата: 14:54, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 13-14 майда “Истиқлол” санъат саройида “Менинг Тошкентим” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мюзиклда саҳналаштирувчи режиссер сифатида 2012 йилда “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлган Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар иштирок этишмоқда. Шу билан бирга Ҳасан Солиҳов бошловчи ролини ҳам ижро этди. Мюзикл мусиқаси бастакор Адҳам Абдураимов томонидан яратилган. “Аладдин” эстрада студиясининг асосчиси ва бадиий раҳбари Рустам Ҳамроқулов эса ушбу лойиҳанинг вокал буйича раҳбари бўлган.

Томоша бир вақтнинг ўзида рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтди. Буни лойиҳа, продюсери Музаффар Сидиқов қуйидагича изоҳлади: “Бу ўзига хос таджриба бўлди, чунки Тошкент аҳолисининг кўпчилиги икки, ва ҳатто уч тилда гапиради. Шу сабабли томоша қахрамонлари рус ва ўзбек тилларида дубляжсиз сўзлашадилар. Оддий сўзлар ишлатилгани учун сўзлар кўпчиликка тушунарли бўлди. Актёрлик маҳорати ва таниқли қўшиқлар кўп нарсани сўзсиз тушунишга имкон берди”, - деб таъкидлади у.

Саҳнада “Порла Тошкент – Шарқ юлдузи”, “Қиз-бола”, “Парвона”, “Мени эсла”, “Оқ булут” ва бошқа қўшиқлар янгради. Томошабинларни айниқса, Франк Синатранинг “Нью Йорк, Нью Йорк” қўшиғининг “Тошкент, Тошкент” шаклидаги янги версияси ҳайратга солди.

Мюзиклда Адиз Ражабов, Ҳасан Солихов ва Муҳамадисо Абдулҳаиров, актриса Асал Шодиева, хонанда Жасур Мирсагатов, мусиқачи, Matinband гуруҳи солисти Хуршид Иноғомов, хонандалар Шадиша ва Камила Зокировалар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: