Ўзбекистон пойтахтида миллий дўппилар кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 13:09, 27-08-2014.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат халқ амалий санъати музейида “Ўзбек миллий дўппилари” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазманинг тантанали очилиш маросими 2 сентябр кундуз соат 12:00да Ўзбекистон давлат халқ амалий санъати музейида бўлиб ўтади. Кўргазмада халқ амалий санъати хазинасининг бой коллекциясидан олинган намуналар, Ўзбекистоннинг турли вилоят ва ҳудудларига мансуб бўлган анъанавий миллий бош кийимлари намойиш қилинади. Кўргазма 2014 йилнинг 8 сентябрига қадар давом этади”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: