Ўзбекистон пойтахтида муайян яшаш жойига эга бўлмаган 55 шахсга паспортлар топширилди
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ушбу тоифага кирувчи 55 шахсларга паспортлар топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Паспортларни топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди. Қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган кишиларни табриклашга Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи – полковник Бадриддин Шорихсиев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – полковник Дониёр Тошхўжаевлар ташриф буюришди.
Шунингдек, тадбирда Тошкент ш. ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси раҳбарлари ҳам қатнашдилар.
Умумий ҳисобда биометрик паспорт олиш учун 184 нафар кишининг ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган қишда Тошкент ш. ИИББ ходимлари ташаббуси билан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни кўрикка қабул қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилган эди.
Хусусан, ИИББ ходимлари Дмитрий Питькога Россияга отасининг олдига қайтишга ёрдам берган эдилар.
Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/64281.html