Ўзбекистон пойтахтида “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ - TIHE” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:54, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – 19-21 апрелда Тошкентда “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ - TIHE” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Анъанага кўра, кўргазма уч бўлимга ажратилган. Булар 21-Тошкент “СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ - TIHE” халқаро кўргазмаси, 11- “Фармацевтика саноати - AptekaExpoCentralAsia 2016” халқаро кўргазмаси ва 12- “Стоматология - StomatologyUzbekistan 2016” халқаро кўргазмаларидир. Шунингдек, кўргазма доирасида илмий конференция ҳам бўлиб ўтади”, - деб таъкидланади ташкилотчи ITE Uzbekistan компаниясининг матбуот хизмати хабарида.

Жорий йилда тадбирда 17 мамлакатдан 200 ортиқ компания ва брендлар намойиш этилади. Улар орасида Америка, Беларусь Республикаси, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Голландия, БАА, Россия, Туркия, Украина, Ўзбекистон, Чехия, Швейцария, Жанубийй Корея ширкатлари бор.

Кўргазма “Ўзэкспомарказ”нинг 1-павильонида бўлиб ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: