Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифлари ошмоқда

Дата: 13:47, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида аҳоли ва юридик шахслар учун совуқ сув етказиб бериш хизматлари тарифлари ошмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб электроэнергия ва бошқа ресурслар нархларининг ошиши муносабати билан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар жорий этилмоқда. Улар шаҳар хокими девонининг Бош молия бошқармаси томонидан тасдиқланган”, - деб таъкидланади “Сувсоз” корхонаси хабарида.

Кўрсатилган санадан бошлаб, иссиқ сув таъминотига эга бўлган кўпқаватли уйларда 1 кубометр сувнинг баҳоси ҳисоблагич бўйича тўлаганда 310 сўмни (олдин - 294 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагичсиз тўлаганда эса киши бошига ойига 3814,25 сўмдан тўланади.

Хусусий тармоқ уйларида эса кубометр сувнинг нархи ҳисоблагич бўйича канализация бўлганда 225 сўмни (212 сўм эди) ва канализация бўлмаганда 140 сўмни (130 сўм эди) ташкил қилади. Ҳисоблагичсиз тўлаганда эса тариф киши бошига ойига 3490,46 сўмга тенг.

Эслатиб ўтамизки, бу совуқ сув нархларининг йил бошидан бери иккинчи марта ошиши. Бундан олдин совуқ сув тарифлари 1 апрелда ошган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: