Ўзбекистон пойтахтида термометр 30 даражадан паст ҳароратни кўрсатади
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ - Чоршанба 14 август куни Ўзбекистон пойтахтида термометр 30 даражадан паст ҳароратни кўрсатади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: repost.uz