Ўзбекистон пойтахтида Тошкент зилзиласининг 60 йиллиги олдидан тадбирлар ўтказилди

Дата: 16:44, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида жойларда Тошкент зилзиласининг 60 йиллиги олдидан семинарлар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТТД хабар қилишларича, 19-20 апрел кунлари Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманларида тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар семинар кўринишида бўлиб аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш ва соҳа йўналиши бўйича бир қатор саволлар юзасидан уларни хабордор қилиш мақсадида ташкил этилди. Тадбирга умумтаълим мактаблари ўқувчилдари ва маҳалла али таклиф этилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларга илмий-ҳужжатли филм намойиш этилиб, Фаввқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар Академиясининг Сейсмология институти мутахассислари томонидан зилзилалар ҳамда зилзилагача, зилзила вақтида ва ундан кейин бажарилиши лозим бўлган ҳаракат қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда аҳолини зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси, маҳалла ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тезкор хабарларни йиғиш, таҳлил қилиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга зилзиланинг келиб чиқиш сабаблари, уларни башорат қилиш, республикамиз ҳудудларини сейсмик раёнлаштириш ва якка тартибдаги уйларни зилзила чидамли қилиб қуриш қоидалари билан боғлиқ маълумотлар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: