Ўзбекистон пойтахтида яна бир йирик бозорда ёнғин чиқди

Дата: 12:16, 18-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 17 августдан 18 августга ўтар кечаси пойтахтдаги “Тахта бозор”да ёнғин содир бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“18 август соат 02:24да олов билан нотўғри муомила қилиш натижасида “Helping Realizatsion” МЧЖ ҳудудида жойлашган тахта материаллари бозорида ёнғин юзага келди”, - дейилади Ўзбекистон ИИВнинг эрталаб эълон қилинган хабарида.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин ўчоқлари бартараф қилинди, қурбонлар ва жабр кўрганлар йўқ.

ИИВ маълумотларига кўра, ёнғин натижасида 300 кв. метр ёғоч материаллар ёниб кетган. Келтирилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бу Тошкентда кейинги олти кун ичидаги иккинчи ёнғиндир. Илгари 12 август куни “Чинни бозор” идиш-товоқлар бозорида катта ёнғин содир бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: