Ўзбекистон пойтахтида янги масжид қурилиши бошланди
Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида янги “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди қурилиши бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон мусулмонлари идорасига (ЎМИ) асосланган ҳолда.
У Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилмоқда.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошлиқ жамоат дуога қўл очиб, бинонинг тамал тошини қўйди. Шунингдек, тадбирда мутасадди ташкилотлар вакиллари, 1962 йилда қурилган “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжидини таъмирлаш ташаббускорлари ва маҳалла фаоллари қатнашдилар”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд масжидлар мавжуд. Булардан 285таси Самарқанд вилоятида, 221таси Тошкентда, 192таси Фарғона водийсида, 100 ортиғи Сурхандарё вилоятида жойлашган.


