Ўзбекистон пойтахтида янги йил тантаналари 28 декабрдан бошланади

Дата: 22:59, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабрЎзТАГ – 2014 йилнинг 28 декабридан бошлаб 5 январга қадар Ўзбекистон пойтахтида Янги йил тантаналари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимияти Ахборот хизматидан хабар беришларича, бу йилда янги йил арчалари пойтахтнинг Чиланзор, Шайҳонтоҳур, Яшнобод, Юнусобод, Сергели ва Бектемир туманларида ўрнатилди, мамлакатнинг асосий арчаси эса анъанага кўра Мустақиллик майдонида безатилган.

Ҳоким томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра, кўчалар, бозорлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, барча турдаги жамоат транспортларини безатиш, “Меҳрибонликуйлари тарбияланувчилари, етимлар, камтаъминланган ва кўпболали оилаларга совғалар улашиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, пойтахтнинг барча туманларида озиқ-овқат маҳсулотлари ва янги йил совғалари ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: