Ўзбекистон пойтахтидаги ҳайвонот боғида жониворларнинг кўпайиши кузатилмоқда

Дата: 16:25, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг кўпайиши кузатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ҳайвонот боғи сайтига асосланган ҳолда.

“Жониворларимиз бизни хурсанд қилишда давом этишмоқда. Туёқли ҳайвонлар бўлимида ҳақиқий кўпайиш кузатилмоқда. Туялар, ламалар, ёлли қўчқорлар, доғ-доғ кийиклар, жайронлар ва қулоғи осилиб турадиган нубия эчкилари ўз зурриётларини парвариш қилмоқда. Сувда сузувчи қушлар ҳам ортда қолмаяпти – оқ лайлаклар, ибислар, қоравой, чайка, казарка (ёввойи ғоз тури) ва бошқа ўрдаксимон қушлар ўз зурриётларига ғамхўрлик кўрсатишмоқда. Ноёб қора лайлаклар ҳам зурриёт дунёга келтириши кутилмоқда” - дейилади хабарда.

Канада бўриси ва чия бўри ҳам болалади, уларни икки ойлардан кейин кўриш мумкин бўлади.

Ҳозирда маймунсимонлар орасидан ява макакаси, лапундер ва оловранг лангурнинг болаларини кўриш мумкин, деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: