Ўзбекистон пойтахтининг собиқ ҳокими Тошкентнинг Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг собиқ ҳокими (2005-2011 йиллар) Абдуқаҳҳор Тўхтаев Тошкентнинг Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
1996-1999 йилларда Тўхтаев пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманини бошқарган, 1999-2001 йилларда Тошкент ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари, 2001-2005 йилларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2013-2016 йилларда “ЎзЛИТИнефтгаз” компанияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрган.
61 ёшли Абдуқаҳҳор Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Жиззах шаҳри ҳокими эди.
Эслатиб ўтамизки, аввалги ҳоким Баҳодир Ғойибназаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрел куни туманга ташриф буюрганидан сўнг вазифасидан бўшатилган эди.