Ўзбекистон пойтахтининг туманларидан бирида 200 минг сўм ўғирлашда гумон қилинаётган аёл қўлга олинди

Дата: 17:04, 25-01-2018.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг туманларидан бирида 200 минг сўм ўғирлашда гумон қилинаётган аёл қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 23 январь куни тахминан соат 16:00ларда муқаддам судланган 1984 йилда туғилган Чоршанова Нилуфар Учкуновна, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган савдо мажмуасида бўла туриб, фуқаро Сабирова Алия Асраровна эгнидаги пальтосини стол устида қолдирганлигидан фойдаланиб, 200.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган”, дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

$1=8163,93 сўм

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/world/20170412/5179177/Terrorizm-storonniki-zaderjaniye.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: