Ўзбекистон президент сайловлари пайтида Қирғизистон билан чегарани ёпди
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президент сайловлари пайтида Қирғизистон билан чегарани ёпди. Бу ҳақиди Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) чегара хизмати матбуот бўлимида маълум қилишди.
“Ўзбекистонда президент сайловлари муносабати билан 3 декабрдан бошлаб қирғиз-ўзбек чегараси Қирғизистон фуқаролари ва Қирғизистонга ўтишни истаган Ўзбекистон фуқаролари учун ёпиб қўйди. Чегарани фақат учинчи давлатлар фуқаролари ва ватанига қайтаётган Ўзбекистон фуқароларига кесиб ўтишга рухсат берилди”, - деб хабар қилишди ҚР ДЧХ.
Муассасадан маълум қилишларича, расмий билдиргига мувофиқ чегара 5 декабр соат 20.00гача ёпиқ бўлади.
Олдин хабар берилгани каби, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.