Ўзбекистон президенти 100 ёшдан ошган кишилар пенсияларини оширди

Дата: 10:22, 15-04-2015.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти “Кекса авлодни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда 100 ёшга етган ва ундан ўтган фуқароларнинг пенсияларига энг кам иш ҳақининг 100% миқдорда (118400 сўм) қўшимча тўланади”, – дейилади хужжат матнида.

100 ёшга етган ва ундан ўтган фуқароларнинг пенсияларига қўшимчалар тўлашни молиялаштириш Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: