Ўзбекистон президенти 100 ёшдан ошган кишиларнинг бир гуруҳини тақдирлади

Дата: 14:42, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 14 узоқ умр кўрган кишиларни “Шухрат” медали билан тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мукофотланганлар табаррук 100 ёшдан ошган кишилардир.

Булар Аллаберганова Фотима (Янгиариқ тумани, Хоразм вилояти), Амонова Тўхта (Шофиркон тумани, Бухоро вилояти), Бердалиев Анарбай (Оҳангарон тумани, Тошкент вилояти), Ганиева Салима (Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри), Жаббарова Жумагул (Боёвут тумани, Сирдарё вилояти), Жололов Абдубарис (Балиқчи тумани, Андижон вилояти), Камалов Таштемир (Учқўрғон тумани, Наманган вилояти), Нарбутаева Бувсара (Булунғур тумани, Самарқанд вилояти), Севаров Қудрат (Касби тумани, Қашқадарё вилояти), Хўжаев Бойдада (Фарғона тумани, Фарғона вилояти), Шайманов Норқобил (Шеробод тумани, Сурхондарё вилояти), Шамуратова Бегзада (Шуманай тумани, Қорақалпоғистон Республикаси), Шокирова Хайри (Жиззах тумани, Жиззах вилояти), Юлдашева Умитлардир (Хатирчи тумани, Навоий вилояти).

Эслатиб ўтамизки, президент фармонига мувофиқ, “Шухрат” медали билан 140 киши тақдирланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: