Ўзбекистон президенти 12 давлат ва ишчи ташрифларини амалга оширди
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг марти-сентябрида Ўзбекистон президенти 12 давлат ва ишчи ташрифларини амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Президентининг Туркманистон (6-7-мартда, 19-20-майда, 17-сентябр), Қозоғистон (22-23-март, 29-апрел, 8-9 июн, 9-10 сентябр), Россия (4-5-апрел), Хитой (12-15-май), Саудия Арабистони (21-май), Қирғизистон (5-6-сентябр) ва АҚШга (18-20-сентябр) давлат ва амалий ташрифлари ташкил этилди”, - дейилади Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг вазирлик фаолиятининг жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича хабарида.
Бундан ташқари, Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга (16-17-сентябр) давлат ташрифи бўлиб ўтди.