Ўзбекистон президенти 136 маҳкумни афв этди

Дата: 09:50, 10-12-2018.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан 136 маҳкумни афв этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

7 декабрда Ш. Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

“Бугун (8 декабрда - ЎзТАГ) байрам – Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон президенти томонидан фармон имзоланди, унга мувофиқ озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахслар афв этилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Ҳужжатга мувофиқ, уларнинг 30 нафари жазони ўташдан тўлиқ, 26 нафари – муддатидан олдин шартли равишда жазони ўташдан озод қилинмоқда. 42 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо чораси енгиллаштирилмоқда, 38 кишининг жазо муддати қисқартирилмоқда.

Афв қилинганлар орасида 6 нафар 60 ёшдан ошганлар, 2 нафар чет эл фуқароси, 3 аёл ва 61 нафар таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев афв этиш тўғрисидаги фармон илк марта 2017 йил декабрда имзоланган эди. Натижада 2,7 минг киши афв этилган эди. Шунингдек, 2018 йил июлда Рамазон ҳайити муносабати билан 226 киши афв қилинган, яна 261 киши Мустақиллик куни арафасида афв этилган эди.

Сурат манбаи: https://news.bg

Янгилик билан ўртоқлашиш: