Ўзбекистон президенти 2019 йилги дам олиш кунлари ва байрам кунларини оптималлаштирди

Дата: 09:56, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилги дам олиш кунлари ва байрам кунларини оптималлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин: 2 январ – чоршанба, 22 март – жума ва 2 сентябр – душанба”, - дейилади президентнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони матнида.

Шунингдек, фармон билан 2019 йилда дам олиш кунлари 5 январ – шанба 3 январ – пайшанбага, 1 июн – шанба 6 июн – пайшанбага, 7 сентябр – шанба 3 сентябр – сешанбага 28 декабр – шанба 31 декабр – сешанбага кўчирилди.

Сурат манбаи: http://stv.uz/news/obshestva/7482-kogda-i-skolko-vyhodnyh-v-etom-godu-u-uzbekistancev.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: