Ўзбекистон Президенти аҳоли дастурхонини арзон нархлардаги сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга чақирди

Дата: 14:33, 22-11-2017.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти аҳоли дастурхонини арзон нархлардаги сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида ички бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, шунингдек, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узум харид қилиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган давлат буюртмасини шакллантириш вазифалари ижросига бағишланган йиғилишда сўз борди.

“Ички истеъмол бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси тузилди. Импорт орқали бозорларни танқис ва юқори нархдаги маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Ҳудудлар кесимида 490 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини келгуси қиш-баҳор мавсуми учун ғамлаш параметрлари тасдиқланди”, - дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, давлатимиз раҳбари қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлиши зарурлигини таъкидлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: